"Манчестер Сити" Англия кубоги финалига йўл олди
Англия кубоги ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур беллашув "шаҳарликлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйиндаги ягона голни Бернарду Силва урди. 84-дақиқада ярим ҳимоячи меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келган палапартишликдан фойдаланиб кетди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" финалда "Ковентри" - "Манчестер Юнайтед" жуфтлиги билан куч синашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).