Мактаб формаси: можаро ҳали тугагани йўқ

A A A
Мактаб формаси: можаро ҳали тугагани йўқ

Ўзбекистонда мактаб формаси энг долзарб ва ечими охиригача ҳал бўлмаган масалалардан бири. Аввалига мактабларда бир хид форма керак-керак эмаслиги катта мунозараларга сабаб бўлган бўлса, бир тўхтамга келингач, форма нархининг қимматлиги аҳоли эътирозига сабаб бўлди. Шу билан бошқа долзарб масалалар турганда, мактаб формасини мажбурий жорий этишга шошилмаслик лозим, деган тўхтамга келинди.

Эндиликда Ўзбекистонда ягона мактаб формасига 2024-йилдан ўтилади. Бу, оилада бир нечта ўқувчиларни ўқитаётган ота-оналарни хурсанд қилди, албатта. Лекини бор. Мактаб формасини жорий этилишини кечиктирувчи қарор чиққунига қадар маҳаллий ишлаб-чиқарувчилар минглаб формаларни тикишга улгуришган. Промо-акция тадбирида иштирок этган Sputnik мухбири форма сифати ҳақида аҳоли фикрини ўрганди ҳамда тадбиркорлар билан суҳбатда бўлди.

Мактаб формаси нима учун керак бўлди?

Ягона мактаб формасини жорий этиш таклифи уч йил аввал "ўқувчилар орасида ижтимоий нотенглик келиб чиқишини олдини олиши мумкин", деган мақсадда мамлакат президенти томонидан киритилган эди. Давлат раҳбари чиқишидан саноқли кунлар ўтиб, ўша вақтдаги халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов келаси ўқув йилигача енгил саноат, модельер мутахассислар ва ота-оналар фикрини инобатга олиб, камида 8-10 хил моделдаги формалар тайёрланишини маълум қилди.

2017 йилнинг октябрь ойида мактаб формаларининг илк намуналари намойиш этилди ва улар орасидан танлаб олинган моделлар 2018-йил феврал ойида Тошкент шаҳридаги 91-сонли ҳамда Сирдарё вилоятидаги 4-сонли мактабларда синовдан ўтказила бошланди.

2018 йилнинг август ойида ягона мактаб формаси юзасидан аниқ қарор қабул қилинди ва у 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлиши айтилди.

"Биз бунга тайёр эмасмиз"

2019-йилнинг май ойига келиб, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева “...айрим жойларда шароит оғир эканлиги, кўплаб мактаблар таъмирталаб, ўқув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилиши туфайли, мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма жорий этилиши”ни номувофиқ деб топди. Сал вақт ўтиб, ХТВ раҳбари Шерзод Шерматов ҳам форманинг мажбурий жорий этилиши шошилинч қарор бўлиши ҳақида баёнот билан чиқди. Мактаб формаси республика мактабларида босқичма-босқич жорий этиладиган бўлди.

Яъни Ўзбекистон мактабларида ягона формага ўтиш ишлари 2024 йилгача қолдирилди.

Муаммо нимада?

Муаммо шундаки, формани жорий этишни кечиктириш ҳақида қарор қабул қилинган бир вақтда маҳаллий ишлаб-чиқарувчи корхоналар тасдиқланган намунадаги юз минглаб минглаб маҳсулотларни ишлаб-чиқаришга улгурган эдилар.

Яъни ягона мактаб формаси республикадаги иккита мактабда синовдан ўтказилгач, ота-оналарнинг таклифидан келиб чиққан ҳолда иккита ёш кесимида: 1- ва 6-синф, 7- ва 11-синф ўқувчилари учун мактаб формалари моделлари танлаб олинган ва енгил саноат уюшмаси томонидан шакллантирилган рўйхатдаги 221 та корхоналар Ўзбекистон регионларида бу формаларни ишлаб-чиқаришга киришган.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси бош мутахассиси Замира Юнусованинг айтишича, республика миқёсида мактабларни ягона форма билан таъминлаш мақсадида, айрим вилоятларда янги корхоналарни ташкил этишга тўғри келган ёки мавжудлари кенгайтирилган.

Аммо бугунга келиб, ишлаб-чиқарувчилар томонидан яратилган маҳсулотларнинг деярли бутун қисми, ота-оналар ўртасида форма борасида юзага келган тушунмовчиликлар туфайли, сотилмай турибди.

Маҳсулот сифати одамларга маъқулми?

"Пушкин" майдонида мактаб формаларини намойиш қилиш учун нафақат тошкентлик, балки Сурхондарё, Фарғона ва Намангандан ташриф буюрган ишлаб-чиқарувчилар йиғилган. Формалар дизайни деярли бир хил: дейлик, бошланғич синф ўқувчилари формалари кўк рангдаги катакнусха матодан тикилган. Қизлар учун юбка, нимча ва бомбер, ўғил болалар учун нимча, шим ва бомберлар сотилмоқда. Нархлар бир хил эмас, кимдир бошланғич синфлар учун формаларни 160 минг сўмдан бошлаб сотаётган бўлса, қайсидир тадбиркорда бу форма нархи 180 мингни ташкил этади. Юқори синф ўқувчилари формалари 240 минг сўмгача сотилмоқда. Истеъмолчи тикилиши ва мато сифати жиҳатдан ўзига ёққанини танлаб, харид қилиши мумкин.

Промо-акция ҳақида кечикиб хабар қилинганми, ёки бошқа сабабми, одамлар сони кутилганидек кўпмас.

Расталарнинг бирида ўқувчи-қизлар юбкасини обдон кўздан кечираётган аёл ёнига бораман. Ўғил болалар формасини кўздан кечиргандай бўлиб, аёлдан "Форма ёқдими?" дея сўрайман. Суҳбатдошим қошларини чимириб, юбка қийшиқ бичилганини айтади ва асабий оҳангда "ўзимизникилардан нимани ҳам кутардинг", дея қўшни растага қараб юради. У ерда "Камчилиги фақат битта - 100 % чармдан тикилган", дея мақталган қизлар пойабзалини "пошнаси жуда паст, ясси товонли бола кўп юрса, оёқлари оғриб қолади", дея "айблаб", кўргазмани тарк этади.

Кейинги растага ўтаман. Ўзи билан бирга икки қизини олиб келган аёл сотувчидан форма матоси ҳақида сўраётган экан. Уларнинг суҳбатидан янги форма учун "Парламент Евро" номли мато Хитойдан олиб келинаётгани (Ўзбекистондан чиқаётган мато сифат талабига жавоб бермагани), бошланғич синфлар учун форма матоси таркиби 70%гача пахтадан тайёрлангани, дазмолдан сўнг "ялтиллаб қолмаслиги", гигиена жиҳатдан барча талабларга жавоб бериши, ўқувчи танаси бу формада "нафас олиши" ҳақида билиб оламан.

Аёлга маъқул келди, шекилли, у шу жойнинг ўзида қизларига мосини танлашга киришди.

"Ёқдими?", - деб сўрайман, қизига формани кийдириб кўраётган аёл ёнига бориб. Суҳбатдошим кўпроқ форма матоси жуда маъқул келганини айтди. "Сифат жиҳатдан СССРда тикилган формаларни эслатди. Ювиб-ювиб киярдик, ҳеч ранги ўзгармас эди. Менга ёқди. 180 минг сўм "тройка" костюм учун қиммат эмас", - дейди у.

Сотувчилар билан суҳбат уларнинг ҳаммаси ҳам матони Хитойдан олиб келмагани, ораларида Ўзбекистонда ишлаб-чиқарилган матодан форма тикиб сотаётганлар борлигини аниқлаштирди. Маҳаллий матодан тикилган формалар ва Хитойдан келтирилган матодан тикилган формалар орасидаги фарқ 20-30 минг сўмни ташкил этарди.

Промо-акция давомида, тадбирга келганлар учун мактаб формалари намойиши бўлиб ўтди, кимча ва юбка кийиб олган улкан айиқлар рақси барча меҳмонларга завқ улашди.

Формалар нега харидорини топа олмаяпти?

Тадбирнинг маданий қисми якунланиши арафасида промо-акция иштирокчилари ўз маҳсулотларини йиғиштиришга тушишганини кўриб, улар ёнига шошиламан. Қанча форма сотишга муваффақ бўлишгани қизиқ. Қисқа савол-жавобдан сўнг уларнинг аксарияти бир дона ҳам форма сотишолмагани маълум бўлади.

Тадбиркорлар мактаб формалари нафақат бу ярмаркада, балки бозорларда ҳам сотилмаётганини айтишади.

Уларнинг фикрича, ягона мактаб формасининг кечиктирилгани халқ орасида "форма бекор бўлди" деган нотўғри тушунчани ҳосил қилган ва бугунги кунда ҳатто олдиндан пул бериб қўйган мактаблар ҳам ўз маблағларини қайтариб олишга тушган.

Хусусан, ярмаркада қатнашган тадбиркорлардан бири Гулшода Бекмирзаева "форма бизнеси" туфайли бугун 5 миллиард сўм маблағи тақдири номаълумлигича қолаётганини айтади.

"Мен раҳбарлик қилаётган корхонада 50 мингга яқин мактаб формаси тикилган. Форма тан нархини 100 минг сўмдан деб ҳисоблайдиган бўлсак, гап миллиардлар ҳақида бораётганини биласиз. Бу пуллар биргина менга тегишли эмас, қариндош-уруғ бир неча оила бўлиб ўртага пул ташлаган эдик. Биргина мен эмас, шу ерга келган тадбиркорларнинг ҳар биридан сўрашингиз мумкин, мактаб формаси тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида қайсидир корхона 50та, бошқаси 200 тагача ишчи ўрни яратган. Бугун эса бошимиз берк кўчага кирди. Маҳсулотларимиз сотилмаётгани туфайли яратилган иш ўринларини ёпиш даражасига етиб келдик", - дейди у.

Гулшода Бекмирзаеванинг айтишича, халқ орасида бугун оқ-қора форма олиш керакми ёки янги тасдиқдан ўтган формани деган мазмунда иккиланиш бор.

"Сентябр-октябр ойигача маҳсулотларимизни сота олмасак, ишчиларимиз олдида қарздорлигимиз ошади. Улар "ойлик иш ҳақимни бермади" деб устимиздан шикоят қилса, қонунан ҳақ бўлади. Ҳозир шуни ўйлаб бошим қотган", - дея қўшимча қилади тадбиркор. 

Сурхондарёлик тадбиркор Абдувоҳид Тошбоев ҳам Sputnik мухбири билан суҳбатда аҳоли орасида "форма бекор бўлган" деган нотўғри фикр шаклланганини тасдиқлайди. У раҳбарлик қилаётган корхона бугун 30 мингта форма тиккан ва 4 август ҳолатига кўра, минглаб формалардан атиги 500 комплект сотилган, холос.

Тошбоев маҳсулотнинг сотилиши ёки сотилмай қолиб кетишида ҳукумат чиқараётган қарорлар муҳим роль ўйнашини айтади.

"Мактаб директорларининг форма сотилиши масаласига аралашуви ман этилгани тўғри фикрдир. Лекин биз ишлаб-чиқараётган формалар ҳақида одамлар эшитиши керак-ку? Август энди келди, формаларимиз ҳали сотилиб кетар ҳам, шундай бўлса-да бунинг учун озгина туртки керак, деб ҳисоблайман", - дейди тадбиркор.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Эркак бўлиб туғилгансан, эркак бўлиб ўласан”

Журналист Макронлар оиласининг унга қарши суд даъвосига жавоб берди

Башар Асадга ёрдам бермагани Путинга қимматга тушдими?

Башар Асаднинг қулашидан кейин Озарбайжон етакчиси Путин билан алоқаларни узишга қарор қилган

Аббосбек Файзуллаевнинг "Башакшехир"даги маоши маълум бўлди

Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдан "Истанбул Башакшехир"га трансфери якуни бироз чўзилмоқда, аммо трансферга оид деталлар секин-аста очиқланмоқда.

Аббосбек Файзуллаев Туркияда қанча олиши маълум бўлди

Бундан ташқари, у бонус тўловларига ҳам эга бўлади.

"Мен Фаластин давлати мустақиллиги ғоясини қатъий қўллаб-қувватлайман, бироқ..."

Италия бош вазири Фаластин давлати тўлақонли шаклланмасидан аввал уни тан олиш ноўрин эканини айтди.

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.