Пахтаобод туманидаги мактаблардан бирида бир неча йиллардан буён директор лавозимида ишлаб келган М.Х. 2021 йилда қонунга зид равишда лавозимидан бўшатилган.
Шундан сўнг, директор ўз лавозимига қайта тикланиш учун судга мурожаат қилди ва 19.12.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан М.Х.нинг даъво аризаси қаноатлантирилди. Мактаб директори ўз лавозимига ишга тикланиши ва мажбурий прогул кунлари учун 44,9 млн. сўм ҳамда 4 млн. сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжати талабларини бажариш бўйича жавобгар ташкилотга огоҳлантиришлар берилди. Натижада, мактаб масъули ўз лавозимига дарҳол тикланди, бироқ мажбурий прогул кунлари учун тўланиши зарур бўлган маблағлар ўз вақтида тўланмади. Шу боис, бўлим ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, жавобгарга тегишли мол-мулклар хатлаб қўйилди.
Шундан сўнг, мактаб директорига 44,9 млн. сўм ҳамда 4 млн. сўм маънавий зарар пуллари тўлиқ ундириб берилишига эришилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.