Макрон узр сўради: "Франция улардан қарздор!"

Макрон узр сўради: "Франция улардан қарздор!"

Франция президенти Эммануэл Макрон Жазоир мустақиллиги учун курашда француз армияси сафида курашган жазоирлик аскарлар – харкилардан узр сўради.

“Бу жангчиларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, – деди Макрон. – Биз унутмаймиз. Ташлаб қўйилган жангчилар, уларнинг лагерлар ва турмаларга жўнатилган яқинларидан узр сўрайман. Франция Республикаси улардан қарздор. Биз унутмаймиз”.

Президентнинг айтишича, харкиларнинг хизматини эътироф этишни ва товон тўлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Товон суммасини махсус комиссия ҳисоблаб чиқади.
Жазоир мустақиллиги учун уруш 1954-1962 йилларда бўлиб ўтган. Ўшанда 200 мингга яқин жазоирлик фрацуз армиясига олинган. Уруш тугагандан кейин уларнинг кўпи Жазоирда ташлаб кетилган, оқибатда жазоланган ва қатл этилган. Ўн минглаб харки оила аъзолари билан Франциядан бошпана олмоқчи бўлган, бироқ уларни шароити ўта оғир лагерларга жўнатишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!