Макрон Германиянинг энергия ёрдами схемасидан "ғазабланган"

Макрон Германиянинг энергия ёрдами схемасидан "ғазабланган"

Франция президенти Эммануэль Макрон Германияда қабул қилинган 200 миллиард евролик энергия ёрдами схемасидан “ғазабланган”. Таъкидланишича, бу икки давлат ҳукуматлари учрашувининг бекор қилинишига сабаб бўлган.

Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.

“Анъанавий ҳукумат маслаҳатлашувларини кечиктириш тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида энергетика ва ҳарбий соҳаларда тафовут кучайиб бораётганидан далолат беради”, - дейди мақола муаллифи Генри Самуэл.

Der Spiegel шунингдек, Франция расмийларига энергия инқирози туфайли 200 миллиард евролик ёрдам пакети ҳақида олдиндан хабар берилмагани Парижда асабийлашаётганини ёзди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!