ОАВ орқали Янгийўл туманида МИБ ходимининг юзига туфлаган шахс қамоққа олингани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Бу ҳақда 7news.uz ёзмоқда.
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 6 ойлик боласини тортиб олиш учун келган Мажбурий ижро бюроси ходими юзига тупурган 30 ёшли Жасур Ғуломназиров қамоққа олингани айтилмоқда.
Ғуломназировнинг фарзандини суд қарори бўйича онасига олиб бериш учун келган МИБ ходимларини ҳақоратланаётгани лаънатлаётгани ва уларга қаршилик қилаётгани акс этган. Видео сўнггида Ғуломназиров МИБ ходимларини уйидан қувиб солади, даҳанаки жанжал ортидан улардан бирининг юзига тупуради, МИБ ходими ҳам унинг юзига тупуриш билан жавоб қайтаради.
Видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз ва кўчириб олишингиз мумкин.
Бир кун ўтиб Ғуломназиров Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 219-моддаси ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш бўйича айбланиб, қамоққа олингани айтилди.
Лекин аслида бу фуқаро кийимида бўлган шахс МИБ ходими бўлмаслиги ҳам мумкин. Аслида Ғуломназаровнинг қамоққа олингани ёки йўқлиги ҳақида ҳам расмий хабар йўқ.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Франциянинг машҳур Le Monde нашри ёзишича, Ўзбекистондаги “Анорбанк” кузатув кенгаши аъзоси, 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Париж шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.