МАГАТЭ бош директори Москва ва Киевга ташриф буюришни режалаштирмоқда

МАГАТЭ бош директори Москва ва Киевга ташриф буюришни режалаштирмоқда

МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси келаси ҳафтада Запорожье атом электр станцияси атрофида хавфсизлик зонасини яратиш ҳаракатлари фонида Москва ва Киевга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

“Бош директор Гросси имкон қадар тезроқ ЗНПП атрофида ядровий хавфсизлик зонасини келишиш ва барпо этишга қаратилган маслаҳатлашувлари ва бошқа саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. У келаси ҳафта Киев ва Москвага ташриф буюриши кутилмоқда”, — дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ МАГАТЭ бош директори “Росатом” раҳбари Алексей Лихачев билан объект атрофида хавфсизлик зонасини яратиш масаласи бўйича музокаралар ўтказганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!