Лукашенко Украина билан чегарада қўшинни кучайтиришни буюрди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина билан чегарада Гомел ва Мозир тактик йўналишларида қўшин гуруҳларини кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда мамлакат республика мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилди.
“Қуролли Кучлар Бош қўмондони Гомел ва Мозир тактик йўналишларида қўшинлар гуруҳланишини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди”, — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради БелТА агентлиги.
Хренин Махсус операциялар кучлари, қуруқликдаги қўшинлар ва ракета қўшинларининг ҳарбий бўлинмалари, жумладан, “Полонез” ракета тизимлари ва “Искандар” [ракета] тизимлари белгиланган ҳудудларга маршлар ўтказиш бўйича топшириқлар олганини маълум қилди.
“Зенит-ракета қўшинлари, радиотехника қўшинлари ва авиация кучлари ва воситалари ҳам шакллантирилган”, - дейди Беларусь ҳарбий бошқармаси бошлиғи.
Хрениннинг таъкидлашича, қўшинлар гуруҳларини кучайтириш тўғрисидаги қарор «Украинадаги, шунингдек, Россиянинг Курск вилоятидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда» қабул қилинган.