ll Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади

ll Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади

«ll Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда ll Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.

Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!