Литва Украинага юзлаб трансформаторлар топширади

Литва Украинага юзлаб трансформаторлар топширади

Литва мудофаа вазири Вильнюс энергетика секторини қайта тиклаш учун Украинага яна икки миллион евро ажратишини маълум қилди.

"Литва энергетика компаниялари Украинанинг энергетика секторини тиклаш учун 3 миллион евро миқдорида ёрдам юборган, ҳозир эса яна 2 миллион евро юборишни режалаштирмоқда", — деб ёзди Арвидас Анушаускас Twitter саҳифасида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Литвадан Украинага 114 та трансформатор бўлган олтита юк машинаси жўнатилган. Литва Украинага яна 252 та трансформатор етказиб бериш ниятида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!