Лев Яшин футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон бўлди

Лев Яшин футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон бўлди

Афсонавий совет футболчиси Лев Яшин France Football авторитет журнали томонидан футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб топилди.

Яшин бошчилигидаги рейтингга яна Гордон Бенкс (Англия), Дино Дзофф (Италия), Жанлуиджи Буффон (Италия), Мануэль Нойер (Германия), Петер Шмейхель (Дания), Зепп Майер (ФРГ), Икер касильес (Испания), Эдвин ван дер Сар (Нидерландия) ва Питер Шилтон (Англия) ҳам киритилган.

Яшин Москванинг Динамо клубида 1950 йилдан 1971 йилгача майдонга тушган бўлиб, уч марта мамлакат Кубогини қўлга киритган. Шунингдек дарвоза қўриқчиси олимпия чемпиони (1956), Европа чемпиони (1960) бўлган.

Яшиннинг ҳисобида шунингдек, Олтин тўп ҳам бўлиб, тарихдаги ушбу мукофотни қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!