Лавгроув: Совуқ уруш даврида дунё хавфсизроқ эди

Лавгроув: Совуқ уруш даврида дунё хавфсизроқ эди

Буюк Британия миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Стивен Лавгроувнинг баёнотига кўра, “жаҳоннинг етакчи кучлари совуқ уруш даврида бир-бирини яхшироқ тушунишган”. Бу ҳақда “BBC” хабар бермоқда.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, айни пайт “пойтахтлар ўртасидаги мулоқот етарли даражада эмас”.

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказида сўзга чиққан Лавгроув ғарб ядро урушини бошлаши хавфи борлиги, бу жараёнда Россия ва Хитой ўртасидаги алоқа мустаҳкам эмаслигини таъкидлади.

Лавгроув оммавий қирғин қуроллари тобора кенг тарқалиб кетаётганидан ҳам хавотир билдириб, “март ойидан бери АҚШ Президенти Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин энди мулоқотга киришгани”га урғу берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!