“Lacetti” русумли автомашина салонида бўлган пул ва буюмларни ўғирлаган шахс ушланди

“Lacetti” русумли автомашина салонида бўлган пул ва буюмларни ўғирлаган шахс ушланди

Қўқон шаҳар. Фуқаро М.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 05 сентябрь кунидан 06 сентябрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс Ҳуқандий мавзеси 133-сонли кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолдирган “Lasetti” русумли автомашинаси салонидан нархи 1.300.000 сўмлик антирадар қурилмаси, 13.000.000 сўм пуллари ва 2.000.000 сўмлик “Samsung A3” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!