Ла Лига. «Барселона» Хави бош мураббийлигидаги сўнгги ўйинида меҳмонда «Севилья»ни енгди

Ла Лига. «Барселона» Хави бош мураббийлигидаги сўнгги ўйинида меҳмонда «Севилья»ни енгди

Испания Ла Лигасининг 38-турида “Барселона” 26 май, якшанба куни “Севилья” меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Роберт Левандовски каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада Эн-Несири ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимни “кўк-анорранглилар” фаол бошлади ва 59-дақиқага келиб, ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлди. Ферсин Лопес узоқдан ажойиб зарба бериб, жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Учрашувда 2:1 ҳисоби сақланиб қолди ва каталонияликлар мавсумнинг сўнгги ўйинини ғалаба билан якунлади. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу баҳс бош мураббий Хави учун ҳам жамоадаги сўнгги ўйин ҳисобланади. Испаниялик мутахассис расман жамоани тарк этади.

“Барселона” Испания Ла Лигасининг 2023/24 йилги мавсумини 85 очко жамғариб, 2-ўрин билан якунлади.

Ла Лига, 38-тур
26 май, якшанба
“Севилья” — “Барселона” 1:2
Голлар: 0:1 – 15 Левандовски, 1:1 – 31 Эн-Несири, 1:2 – 59 Лопес.
“Севилья”: Нюланд, Рамос, Баде (Гудел, 79), Салас (Маркао Тейшейра, 46), Педроса, Хуанлу Санчес, Окампос, Сумаре, Агуме (Буэно, 79), Лукебакио (Мариано Диас, 79), Эн-Несири.
“Барселона”: тер Стеген, Кунде, Мартинес, Кубарси, Жоау Канселу, Форт, Кристенсен (Ромеу, 46), Гундоган, Педри, Лопес (Роке, 75), Ямал (Жоау Феликс, 62), Левандовски (Ферран Торрес, 62).
Огоҳлантиришлар: Салас (36), Жоау Канселу (49).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!