“Культура” телеканали Тошкент ҳайвонот боғи ҳақида фильм суратга олади

“Культура” телеканали Тошкент ҳайвонот боғи ҳақида фильм суратга олади

“Россия-Культура” телеканалининг “Диалоги о животных” номли илмий-оммабоп кўрсатувида Тошкент ҳайвонот боғи намойиш этилади.

Россиянинг “Россия-Культура” телеканали Тошкент ҳайвонот боғи ҳақида фильм суратга олади. Ушбу мақсадда машҳур телебошловчи Иван Затевахин Тошкент ҳайвонот боғи билан боғланган. Бу ҳақида боғи маъмурияти Sputnik мухбирига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, россиялик тележурналист Иван Затевахин сентябрь ойида Тошкент Ҳайвонот боғи ҳақида ҳужжатли фильмлар яратишни режалаштирган.

Фильм 14-16 қисмлик бўлиши кутилмоқда ва “Россия-Культура” телеканалининг “Диалоги о животных” номли илмий-оммабоп кўрсатувда намойиш этилади.

Ҳайвонлар ҳақидаги диалоглар ёввойи табиат олами ҳақидаги муаллифлик дастури бўлиб, у ҳар ҳафта "Россия-1" каналида чиқарилади. Унинг доимий раҳбари - биология фанлари номзоди Иван Затевахин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!