Россия махсус хизматлари Украина ҳарбий разведкасининг Москва яқинида, Красногорскдаги “Крокус сити холл”да март ойида содир этилган терактга алоқадорлигини аниқлади. Бу ҳақда Миллий антитеррор қўмитаси раиси (МАҚ), Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников МАҚ йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik радиоси.
МАҚ ахборот маркази томонидан Бортников нутқи видеосининг бир қисми оммага тақдим этилди.
"Украина ва Ғарб махсус хизматлари Россияда шов-шувли жиноятларни содир этиш учун ёлланган эҳтимолий жиноятчилар доирасини кенгайтириб, уларни тайёрлаш ва халқаро террорчилик ташкилотларини қуроллантиришда ёрдам бермоқда. Бунга исбот сифатида Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл”даги терактда Украина ҳарбий разведкасининг иштироки ёрқин мисолдир", – деди у.
22 март куни “Крокус Сити Холл”да содир бўлган теракт замонавий Россия тарихидаги энг йирик терактлардан бирига айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактда 145 киши ҳалок бўлган.
Терактдан сўнг бир нечта жиноий иш қўзғатилди: теракт, унга тайёргарлик, террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш, қурол ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳақидаги моддалар бўйича.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.