Кремль Путин ва Лукашенконинг 24 май куни Москвада бўлиб ўтадиган учрашувини тасдиқлади

Кремль Путин ва Лукашенконинг 24 май куни Москвада бўлиб ўтадиган учрашувини тасдиқлади

Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко 24 май, чоршанба куни Москвада учрашади.

Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Ҳа, тасдиқлай оламан, ҳақиқатан ҳам, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши доирасида тадбир режалаштирилгани боис, биз Лукашенконинг Москвада бўлишини ва президентлар суҳбатлашиш имконига эга бўлишини кутамиз”, — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!