Косонсойда ер олиб бериш учун 20 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

Косонсойда ер олиб бериш учун 20 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р.бошқа фуқарони ишончига кириб, Косонсой тумани, Ёшлик массивидаги 0.50 га. ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳамда келгусида бино иншоотлар қуришда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 15.000 АҚШ доллари ва 48 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!