Коронавируснинг энг хавфли аломати маълум қилинди

Коронавируснинг энг хавфли аломати маълум қилинди

Роспотребнадзорнинг марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институтининг клиник-аналитик ишлар бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная CОVID-19нинг энг хавфли аломатини маълум қилди.

Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

"Энг хавфли аломат бу нафас олиш аломатлари фонида нафас қисилиши симптомининг пайдо бўлишидир", деди Пшеничная айни шу ҳолатда дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарурлигини таъкидлаган ҳолда.

Мутахассиснинг қайд этишича, пандемия даврида нафас олиш белгиларининг ҳидни йўқотиш билан бирикиши кўп ҳолларда коронавирус ривожланишини кўрсатиши мумкин.

“Шу билан бирга, хасталикнинг клиник белгиларининг бу комбинацияси аниқ ҳисобланмайди, зеро бу каби аломат бошқа касалликларда ҳам учрайди”, дея қўшимча қилди Пшеничная.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!