"Коронавирусга қарши вакцина — заҳар": Голландияда катта намойиш бўлиб ўтди

"Коронавирусга қарши вакцина — заҳар": Голландияда катта намойиш бўлиб ўтди

Aмстердамда ўн минглаб одамлар шаҳар маркази бўйлаб 7 километрлик норозилик юришида иштирок этишди, деб хабар беради NOS.

Ташкилотчилар намойиш "Дам" майдонида соат 15:00 атрофида тугашига келишиб олдилар. Муниципалитет вакилининг сўзларига кўра, ҳозирча намойиш тинч муҳитда ўтди.

Намойиш шиори — "Голландия учун биргаликда". Ташаббускор — Мишел Рейкинга, у аллақачон Музей майдонида "Кофе ичинг" деб номланган коронавирусга қарши чораларга қарши бир қанча норозилик намойишлари уюштирган.

Рейкиннинг сўзларига кўра, бугунги кунда акцияда олтмиш ташкилот иштирок этмоқда. Бошланишидан олдин у 50,000 га яқин иштирокчиларни кутишини эълон қилди ва буни "коронавирусга қарши чоралар кўрилганидан буён энг катта намойиш" деб атади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, норозилик намойиши нафақат коронавирусга қарши, балки бошқа ҳукумат тадбирларига ҳам қаратилган. Намойишчиларнинг шиорлари орасида "Коронавирусга қарши вакцина — заҳар" шиори ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Грецияда давлат тиббиёт муассасалари ходимлари барча тиббиёт ходимларининг мажбурий CОВИД эмлашига қарши норозилик билдиришгани учун беш соат ишлашни тўхтатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    SANJAR SUBKHANOV
    Vaksen olish omaslik hoqish dur
    Ulugbek
    Togri qiladi. Vaksina najot emas o'lim
    SABR
    Yogeee shunaqami
    Одамларни янаям вохимага солишобдида
    Abdulloh
    Gollandiyada xam nos chekisharkanda😄