Коронавирусга қарши кураш: АҚШ ва Ўзбекистон

Коронавирусга қарши кураш: АҚШ ва Ўзбекистон

АҚШ — дунёда энг кўп коронавирус ҳолати аниқланган мамлакат. Ўзбекистонга эса вирус анча кеч кириб келди ва ҳозирда касалланганлар сони кўп эмас.

Касалланганлар сони:

АҚШ: 120 мингдан ортиқ
Ўзбекистон: 100 дан ортиқ

Ўлганлар сони:

АҚШ: 2 мингдан ортиқ
Ўзбекистон: 2 та

Изоҳ: Бу рақамлар ҳозирча ҳеч нарсани англатмайди. АҚШда илк бемор 20 январда аниқланган. Ўзбекистонда эса 14-мартда. Икки ойдан кейин Ўзбекистонда вазият қандай бўлади? Буни ҳозир аниқ айтиш қийин.

АҚШда кўрилаётган чоралар

Дунёнинг энг бой ва қудратли мамлакатида тиббий ниқоб, қўлқоп, махсус кийимлар ва беморлар учун сунъий нафас олиш мосламалари етишмаяпти.

Вирус энг кўп ва тез тарқалаётган Ню-Йоркда ҳозир 60 мингга яқин бемор бор. Бу ерда вирус тарқалиши 15-20 кундан кейингина чўққисига чиқиши кутиляпти. Яъни унгача ҳар куни касалланганлар сони фақат ўсиб боради. Ню-Йорк губернатори бизга ёрдам беринглар, деб ҳар куни федерал ҳукуматга ёлворяпти. Чунки, мутахассисларнинг айтишича, вирус тарқалиши чўққига чиққанда камида 130 минг бемор касалхонада ётиши керак. Мамлакатнинг энг бой штатларидан бири бўлган Ню-Йоркнинг бунга қурби етмаслиги маълум бўлиб қолди. Биргина сунъий нафас олиш мосламасидан камида 30 мингта керак. Штат ихтиёрида эса улар сони бор-йўғи етти мингта.

Бу фақат бир штатдаги аҳвол. Ню-Жерси, Калифорния, Массачусетс, Вашингтон каби штатларда ҳам аҳвол оғир.

Вазиятнинг бу қадар издан чиқиб кетиши кескин чораларни кўриш кечиккани билан боғлиқ. Масалан, АҚШ чет давлатлар билан чегараларини жуда кеч ёпди. Ҳалигача мамлакат бўйлаб федерал даражада уйдан чиқмаслик қарори йўқ. Кўплаб штатлар даражасида бу амалга ошириляпти, лекин бутун мамлакат ёпилгани йўқ.

Кўчага чиққанда юзга ниқоб тақиш мажбурий эмас. Президент Доналд Трамп мамлакатни бутунлай ёпмасдан, балки вирус энг коп тарқалган ҳудудларнигина ёпиб, бошқа жойларда ижтимоий масофа сақлаш ва гигиена қоидаларига кучайтириш орқали пандемияни тўхтатиш тарафдори.

Ўзбекистонда кўрилаётган чоралар

Ўзбекистон вирус чиқиши билан кескин чораларга ўтди. Тошкент шаҳри ва барча марказий шаҳарлар карантинга олинди. Ниқобсиз ва заруратсиз кўчага чиқиш мумкин эмас. Жамоат транспорти, ҳатто шахсий автомобилларда ҳаракатланиш тақиқланди. Деярли бутун мамлакат ҳам ички, ҳам ташқи дунёдан тўлиқ узилди.

Кимнинг усули тўғри?

Мен Ўзбекистон тутган йўлни қўллаб-қувватлайман. Вирус назоратдан чиқиб кетса, уни тўхтатиб бўлмайди. Агар беморлар сони ўнг минглаб ёки юз минглаб даражага чиқса, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими буни кўтара олмайди. Шу боис вирус чиқиши билан камида бир ой карантинда бўлиш энг тўғри йўл бўлиши мумкин.

Албатта, бунинг иқтисодий бадали оғир. 1-2 ой давомида иқтисодиётнинг бутунлай тўхташи давлат учун миллиардлаб доллар зарар келтиради.

Хавотирли ҳолатлар

Шунча ҳаракат бесамар кетмаслиги учун кўрилаётган чоралар бехато амалга оширилиши керак. Ўзбекчилик қилиб, кимлардир карантиндан чиқариб юборилса ёки касалхоналарда тиббий хавфсизлик қоидаларига риоя қилишда хатога йўл қўйилса, бутун халқни қийнаб амалга оширилаётган шунча иш чиппакка чиқиши мумкин.

Вирус тарқалишини тўхтатишнинг энг яхши йўли ниқоб тақиш эмас, балки ижтимоий масофани сақлаш, қўлни тез-тез совунлаб ювиш ва юз-кўзни ушламасликдир. Бутун дунё давлатлари шу қоидаларни ўз аҳолисига қайта-қайта уқтирмоқда. Қўлни қандай ювиш, неча секунд ювиш, қачон ювиш бўйича махсус тренинглар, семинарлар ўтказиляпти. Ҳам болалар учун, ҳам катталар учун. Барча жамоат жойлари қўлни тозалаш учун анти-септик воситалар, қўлни қандай ювиш қоидалари билан таъминланган.

Ўзбекистонда уйда қолишга кўп урғу бериляпти, аммо қўлни ювиш ва ижтимоий масофа сақлашга бу даражада эътибор берилганини кўрмадим. Телевидениеда ниқоб таққан журналист ниқоб таққан суҳбатдошидан интервю оляпти, аммо ижтимоий масофа сақлаш меъёрига риоя қилинмаган. "Уйда қолинг", деб бот-бот такрорлагандан кўра, шу қоидаларни кўпроқ тарғиб қилганимиз аслида фойдалироқ эмасми?

Чунки қўл тез-тез совунлаб ювилмаса, одамлар орасида ижтимоий масофа сақланмаса, ниқоб ёрдам бермайди. Бу илмий факт.

Қўлни тез-тез совунлаб ювинг, бошқалар билан гаплашганда 2 метр масофа сақланг ва уйда қолинг.

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Manba: sof.uz

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Россияликлар энди урушмоқчи эмас

Украинадаги рус ҳарбийларининг деярли тўртдан уч қисми (72 фоизи) жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори.

Россия Ҳиндистон ва Покистонга мурожаат қилди

Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда.

Қозоғистон Хитойга ер бергани ҳақиқатми?

Қозоғистон ТИВ бу ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Европа зулматга чўмди

Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.

Жигарни тозалаш учун фойдали маслаҳатлар

Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув ва лимон шарбати токсинларни олиб ташлаш учун жигарни рағбатлантиради.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Қодиров: Бечоралар Россия тупроғидан шармандаларча қувилгандан кейин ҳеч ҳам тинчлана олмайди

"Ахмат" Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига киришига тўсқинлик қилди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Орбан: “Германияда, жин урсин, нима бўляпти ўзи?”

Орбан "Германия учун муқобил" партияси раҳбари Алиса Вайделни Германия Федератив Республикаси ҳудудида ўнг экстремистик деб тан олиниши ортидан қўллаб-қувватлади.

Трамп америкаликларга жиноятга тўла ҳаётни ваъда қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Х ижтимоий тармоғида ёзишича, Америка судларининг президент маъмуриятига муҳожирларни чиқариб юборишда кўмаклашишдан бош тортиши АҚШ асосчилари ғояларига зид.

Ҳиндистон Покистон билан чегарадаги Баглихар тўғони орқали сув оқимини тўхтатди

Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.

Си Цзиньпин Россияга расмий ташриф билан келади

Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

Германияда миграция сиёсати кучайтирилади

Германия чегараларида назоратни кучайтириш ва миграция сиёсатини кучайтириш бўйича буйруқ беришини маълум қилди.

ИД Ғазо сектори бўйлаб қуруқликдаги операцияларни эълон қилди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади “Репорт” .

Ўзбекистонлик чавандоз Эрондаги турнирда олтин медаль қўлга киритди

Теҳронда от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIY-B халқаро турнири бўлиб ўтди.

Литвада НАТО халқаро машғулотлари бошланди

Литвада Германиянинг 30 та вертолёти иштирокида НАТОнинг халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди ТАСС.

36 соат давомида тимсоҳлар орасида қолган авиаҳалокат жабрланувчилари қутқарилди

1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.

Исроилнинг Ғазога берган охирги зарбаларида 39 киши ҳалок бўлди

Исроил Қуролли кучлари (ЦАХАЛ) томонидан Ғазо секторига уюштирилган сўнгги ҳаво зарбалари натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди.

Соябон орқали содир этилган жиноят ёки Георгий Марковнинг сирли ўлими

Георгий Марков – Болгарияда машҳур бўлган ёзувчи ва драматург, бир пайтлар ҳукумат раҳбари Тодор Живковнинг оиласига яқин инсон бўлган.

БМТ судьяси 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.

Андижонда юқори тезликда ҳарақатланган Lacetti деворга урилди

Ушбу ЙТҲ оқибатида автомашина олди ўриндиғида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.

Фарғонада машинасининг газ баллони портлаган ҳайдовчи 3 йилга қамалди

Портлаш оқибатида шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Бугун Ерда бир ҳафта давом этадиган жуда кучли магнит бўрони бошланади

Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Собиқ бош вазир Али Лораэд 34 йилга қамалди

Суд ҳукмига кўра, у жангариларни Тунис ташқарисидаги можароли ҳудудларга юбориш билан боғлиқ ишда айбдор деб топилган.

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди.

Жиноятчи Исроилнинг Хон Юнусга ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар орасида бир ёшли ўғил ва қиз ҳамда бир ойлик чақалоқ ҳам бор эди

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.

Туркия Нетаняхунинг парвози учун осмонини очмади

Анқара Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг Озарбайжонга борадиган самолёти учун Туркия ҳаво ҳудудини очмаган.

“АҚШ ва Исроилга босим қилинг” — ҲАМАСнинг мусулмон мамлакатлари ҳукуматларига чақириғи

ҲАМАС араб ва мусулмон мамлакатларини Ғазодаги қирғинни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Урушнинг энг қимматга тушаётган йили: Россия армияси йўқотишлари ортиб бормоқда

Бу йил Москва учун ҳарбийлар орасидаги йўқотишлар бўйича рекорд йил бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Британия разведкаси

Ғарб Арманистон қўли билан Жанубий Кавказда Россияга қарши "иккинчи фронт" очишга интилмоқда

"Афсуски, биз минтақада фаоллашиб бораётган Ғарб давлатларининг эзгу декларатсиялари ортида ёвуз ниятлар яширинганини аллақачон қайд этганмиз".

Ғарб Арманистон қўли билан Жанубий Кавказда Россияга қарши "иккинчи фронт" очишга интилмоқда

"Афсуски, биз минтақада фаоллашиб бораётган Ғарб давлатларининг эзгу декларатсиялари ортида ёвуз ниятлар яширинганини аллақачон қайд этганмиз".

Исроил қамали Ғазода 57 нафар фаластинликни очликдан ўлдирди

Халқаро ҳамжамият чегараларнинг очилишини таъминлаш учун чоралар кўришга чақирилмоқда.

Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲда ҳалок бўлди

Польшада балиқчилик саноати магнати Вигнер Линдал Олсен ЙТҲда ҳалок бўлди

Россиянинг Харковга уюштирган ҳужуми оқибатида 50 га яқин киши жароҳат олди

Шаҳар мэри Игор Тереҳовнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида 46 нафар инсон жароҳатланган.

Доғистонда теракт уюштирмоқчи бўлган аёл ушланди

У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.

Тошкент вилоятида ўзини поезд остига ташлаган аёл вафот этди

Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида аёл ўзини поезд остига ташладими?

Огоҳлантирувчи белгилар мавжудлигига қарамай, кўпчилик асосий хавфсизлик чораларини эътиборсиз қолдириб, ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириши айтиб ўтилган.

Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.

Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим аниқланди

53 ёшли эркак инфекцион касалликни диний байрам вақтида еган мол гўштидан юқтириб олгани тахмин қилинмоқда.

Покистон элчиси: Ҳиндистон терроризмдан давлат даражасида фойдаланмоқда

Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

АҚШ Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилишда давом этмоқда

Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.

Россияга бутун Украинани босиб олиш учун 230 йил ва 100 миллион қурбон керак бўлади

Бундай ҳисоб-китобларни Форбес нашри амалга оширди.

АҚШ ва Исроил Ғазо аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини қайта тиклаш бўйича келишув тайёрламоқда

Бу ҳақда Ахиос портали Исроил ва Америка расмийларига таяниб хабар берди.

Ҳиндистондаги ибодатхонадаги тиқилинч оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди

Бу ҳақда “ТАСС”ГА таяниб, НДТВ телеканали хабар берди.

Германия Европанинг Украинадаги асосий хатосини айтди

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни тайёрлашни бошлади

Бу ҳақда Реутерс АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги манбага таяниб хабар бермоқда .

НАТО мудофаа харажатларини ошириш йўлини топди

Бу ҳақда Реутерс манбаларига таяниб хабар бермоқда .

Полша Европанинг Россияга бўлган йўналишидан даҳшатга тушди

Бу ҳақда Полшанинг Мйśл Полска газетаси хабар берди .

Европа яқинлашиб келаётган фожиа ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Венгрия фундаментал ҳуқуқлар маркази таҳлилчиси Золтан Коскович Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида огоҳлантирди.

АҚШ Украинадаги можарода Европанинг ролини эслатди

Бу ҳақда собиқ америкалик разведка ходими Скотт Риттер гапирди .