Америкалик олимлар коронавирусдан ўлим даражасини сезирали даражада камайтирувчи омилни айтишди. Бостон Тиббиёт мактаби тадқиқотчилари ўз илмий ишларини PLOS ONE журналида эълон қилишди.
Мутахассисларнинг фикрича, қонида етарли даражада D витамини бўлган беморлар орасида коронавирусдан ўлим даражаси сезиларли даража кам бўларкан. Текширишлар натижасига кўра, қирқ ёшдан ошган, бироқ, қонида етарли даражада D витамини бўлган беморларда ўлим кўрсаткичлари бошқаларга нисбатан 51,4 фойизга камроқ экани аниқланган. Олимлар D витамини цитокинлар ҳужуми асоратларининг олдини олишда ҳам ёрдам беришини айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, D витамини сут ва сут маҳсулотларида, балиқ ёғи, увилдириғи (икраси) ва жигарида, тухум сариғида, картошкада, петрушкада ва бошқа кўплаб маҳсулотларда учрайди. Шунингдек, қуёш нурида етарли даражада тобланиш ҳам организмда D витаминини ҳосил қилиши аниқланган.
Илгарироқ, Рокфеллер университети (АҚШ) олимлари COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари асосан иммун тизимининг бузилиши билан боғлиқ эканини айтишганди. Тадқиқотчиоар хулосасига кўра, COVID-19 нинг оғир формасига чалинган беморлар текшириб кўрилганда, уларнинг 3,5 фоизида вирусларга қарши ҳимояда иштирок этувчи генлар мутацияга учрагани аниқланган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.