Коронавирусдан тузалиб чиққанлар тишлари тушаётганидан шикоят қилди. Huffington Post нашрининг ёзишича, шифокорлар ушбу симптом COVID-19 билан боғлиқлигини расман тасдиқламаган.
Жабрланганлар тиш ва милк билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда маълум қилган. Тиш тушишидан ташқари, айрим беморлар COVID-19’дан сўнг милк оғриғи пайдо бўлганини билдирган. Бундай аломатлар ҳақида хабар берган беморларнинг аксариятида илгари тиш билан боғлиқ муаммолар бўлмаган.
Қон томирлари биологи ва Ангиогенез фонди тиббий директори Уильям Ли коронавирус қон айланиш тизимининг ишига тўсқинлик қилишини тушунтирди. «Жағингиз қон томирларига жуда бой», — деган мутахассис ва у тишларнинг ички қисмини тўлдириб туришини таъкидлаган. Мутахассиснинг фикрича, қон оқими тишлар тушиши билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
Унинг таъкидлашича, тишлари қонсиз тушганини айрим беморларнинг сўзлари тасдиқламоқда. Бу эса унга қон кириш йўли тўсиб қўйилганидан далолат беради. Биологнинг огоҳлантиришича, қон томирларининг шикастланиши COVID-19’дан тиклангандан кейин ҳам сақланиб қолади, шу сабабли тишлар коронавирус асоратлари йўқолгандан кейин ҳам тушишни бошлаши мумкин.
Нью-Йоркдаги Жаҳон соғлиқни сақлаш директори Эрик Чио-Пенанинг таъкидлашича, янги симптом аниқлангани ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки ҳозирча бунга етарлича маълумот йўқ.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.