Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида барча тижорат банкларига кредит рисклари таъсирини юмшатиш юзасидан баёнот билан чиқди.
Унга кўра, барча тижорат банклари
– коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида пул оқимларининг камайиши юз берган ва лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётган корхоналар, шу жумладан, туризм ва халқаро юк ташиш соҳалари, асосий контрагентлари коронавирус инфекцияси энг кўп тарқалган давлатларда жойлашган корхоналар ҳамда Ўзбекистонда коронавирус профилактикаси чора-тадбирларининг амалга оширилиши бевосита фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган корхоналарга ажратилган кредитларни қайтариш имкониятларини тўлиқ ва пухта ўрганиш;
– ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятлари ҳамда лойиҳаларни ишга туширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиқиб, кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинади.
Бунда тижорат банкларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилади.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.