Коронавирус: «Лямбда» штамми иммунитетдан яшириниш хусусиятига эга

Коронавирус: «Лямбда» штамми иммунитетдан яшириниш хусусиятига эга

Япониялик биологлар коронавируснинг «лямбда» штамми юқори даражада юқувчанлиги ҳамда организмнинг иммун тизимидан яшириниш хусусиятига эга эканини аниқлади. Бу борадаги тадқиқот натижалари bioRxiv электрон кутубхонасида чоп этилди.

«SARS-CoV-2нинг ушбу турига тегишли мутация вирусни антитаналардан ҳимоялаши ва уни янада юқумли қилишини аниқладик», — деб ёзади тадқиқотчилар.

Олимларнинг билдиришича, коронавирус инфекциясининг мазкур варианти юқумлилиги бўйича «дельта» штамми билан деярли бир хил даражада.

Аввалроқ ЖССТ вакили Мария Ван Керкхове коронавируснинг «лямбда» штамми дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатида аниқланганини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!