Чехияда 16 октябрь куни пандемия бошланганидан буён рекорд даражада суткалик коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди.
Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, бир сутка давомида COVID-19 касаллиги аниқланганлар сони 11,1 мингдан ошди, бу аввалги кун (15 октябрь)га нисбатан 1,4 мингтага кўпдир.
Чехияда кетма-кет учинчи кун коронавирус билан касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд ўрнатилмоқда. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 160,1 мингдан ортиқ коронавирусга чалинганлар рўйхатга олинган, беморларнинг 1,2 мингдан ортиғи вафот этган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекциянинг юқори даражаси бир-икки ҳафта давомида сақланиб қолади ва кейинчалик қатъий чеклов чоралари туфайли камаяди, деб ҳисоблайди.
Мутахассисларнинг фикрича, агар чора-тадбирлар натижа бермаса, ой охирига бориб касалланганлар сони чорак миллионга етиши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.