“Коинот гўзали” танловида илк бор саудиялик қиз ҳам қатнашади

“Коинот гўзали” танловида илк бор саудиялик қиз ҳам қатнашади

Саудия Арабистони вакили илк бор “Коинот гўзали-2024” танлови иштирокчиларидан бири бўлади. Танловда қиролликдан 27 ёшли модель ва блогер Румий ал-Қаҳтаний иштирок этади.

“Коинот гўзали – 2024” танловида иштирок этиш мен учун катта шараф”, — деб ёзди Ал-Қаҳтани ўзининг инстаграм саҳифасида. Постдаги суратда у Саудия Арабистони байроғи олдида суратга тушган.

“Коинот гўзали-2024” танлови 28 сентябрь куни Мексикада бўлиб ўтади. Кўрфаз мамлакатларидан “Коинот гўзали” танловида иштирок этган биринчи аёл Лужан Яқуб эди. У ўтган йили мусобақада Баҳрайн шарафини ҳимоя қилган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!