Япония Бош вазири Фумио Кисида сиёсий маблағ билан боғлиқ можаро туфайли ҳукмрон Либерал-демократик партия фракцияси раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилди, деб ёзди “Кyodo news”.
Мамлакатда урф бўлган сиёсатчиларнинг зиёфат уюштириши орқали йиғиладиган маблағ юзасидан жанжал келиб чиқди. Бундай тадбирларга, асосан, ишбилармонлар чипта сотиб олади. Ҳар бир фракция анъанавий тарзда бундай чипталар сони бўйича квота ўрнатади, бир чипта, одатда, 20 минг йен (тахминан 136 доллар) туради. Квотадан ортиқ маблағ ЛДП қонун чиқарувчиларига ўтказилиши лозим, аммо молиявий ҳисоботда акс эттирилмай, махфий фонд сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.
“TBS” телеканали маълумотига кўра, ҳозир Токио прокуратураси марҳум собиқ Бош вазир Синзо Абэнинг ЛДП таркибидаги энг йирик фракция аъзоларига ўтказилган салкам 100 миллион йен (679 минг доллар)ни қайта ишлаш жараёнини текширяпти. Шу билан бирга барча беш фракцияга нисбатан сиёсий хайрия тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолати юзасидан ҳам тергов олиб бориляпти. Фракциялардан бирини ҳукуматнинг ҳозирги раҳбари Кисида бошқаради. У айни пайт бутун ЛДП раиси ҳам ҳисобланади. Фракция раҳбари лавозимини тарк этиш, ҳукумат рейтинги Японияда “хавфли чизиқ” сифатида кўриладиган 30 фоиздан пастга кескин тушиб кетиши омилларидан бирига айланган жанжал шароитида, Фумиога партияда бетараф позицияни эгаллаш имконини беради.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.