Кибриёнинг маъноси қандай ва бу исмни фарзандга қўймаслик керакми?

Кибриёнинг маъноси қандай ва бу исмни фарзандга қўймаслик керакми?

Савол

Ассалому алайкум, устоз. Кибриёнинг маъноси қандай ва бу исмни фарзандига қўйиш жоизми?


Жавоб

Кибриё - кибр, буюк ва қудратли маъноларини англатгани учун бу исмни қўймаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимнинг қалбида хардал донаси миқдорича кибриё бўлса жаннатга кирмайди", деганлар. Муслим ривояти.

Ҳадисда инсондаги кибру кибриё мазаммат қилинган ва жаннатдан маҳрум бўлиш сабаби қилиб кўрсатилган. Шундай бўлгач бундай исм қўйиш ҳам маззаммат қилинади.

Аллоҳ янада билгувчи.

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!