Кейт Миддлтон Мелания Трампни ўз соясида қолдирди (фото)

Кейт Миддлтон Мелания Трампни ўз соясида қолдирди (фото)

Буюк Британия қироличаси Букингем саройида Европа мамлакатлари раҳбарларини қабул қилди. Кейт Миддлтоннинг ўзи эса муҳим зиёфатнинг асосий безагига айланди, дея хабар берди «cosmo.ru».

Лондонда НАТО давлатлари ва ҳукумат раҳбарларининг юбилей саммити бошлангани шарафига Елизавета II ўз қароргоҳида кечки овқат ташкил этди. Қиролича меҳмонларни шахсан ўзи кутиб олди.

Унга оила аъзолари - катта ўғли шаҳзода Чарлз ва унинг рафиқаси Камилла, қизи малика Анн, шунингдек, Кейт Миддлтон бу ишда қироличага ёрдам беришди. Қироличанинг ўрта ўғли, шаҳзода Эндрю судланган педофил Жеффри Эпштейн билан алоқаси атрофидаги жанжал туфайли тадбирга келмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!