Kering француз мода уйлари мўйнадан бутунлай воз кечди

Kering француз мода уйлари мўйнадан бутунлай воз кечди

Gucci, Balenciaga, Bottega Veneta, Alexander McQueen, Brioni ва Yves Saint Laurent мода брендларига эгалик қилувчи Kering SA француз холдинги 2022 йилнинг кузига келиб ҳайвонлар мўйнасидан ишлаб чиқаришда фойдаланишни тўхтатишини эълон қилди. «Ҳайвонларнинг ҳимояси ҳақида гап кетганда, бизнинг компаниямиз ўз таъминот занжирида ва умуман ҳашаматли товарлар соҳасида ишлаш услубимизни яхшилашга содиқлигини ҳар доим кўрсатган», — деди Kering бош директори Франсуа-Aнри Пино.

2019 йилда компания мўйна ва ҳайвонлардан олинадиган бошқа материалларни қамраб оладиган ҳайвонлар ҳимояси стандартини эълон қилганди. Ушбу стандарт, мўйнадан фойдаланишни йўқ қилиш билан бирга, Kering компаниясига тегишли бўлган барча брендларда қўлланилиши давом эттирилади, дейилади хабарда. — Газета.uz

Аввал хабар берганимиздек, дунёда биринчи бўлиб Исроил мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!