Кения ҳарбий раҳбарияти вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди

Кения ҳарбий раҳбарияти вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди

Кения олий ҳарбий раҳбарияти вакиллари 18 апрель куни юз берган вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Аl Arabia нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, қулаган вертолёт бортида мамлакат мудофаа вазири ҳам бўлган. Ҳодиса юзасидан Кения президенти Уилям Руто миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирган.

Мудофаа кучлари бошлиғи генерал Френсис Омонди Оголла ҳалок бўлгани расман тасдиқланган. Ҳалокат пойтахт Найробидан 400 километр шимоли-ғарбда жойлашган Элгеё Мараквет округида содир бўлган.

“Вертолёт қулагандан кейин аланга олган. Унинг бортида 10 дан ортиқ юқори мартабали қўмондонлар, жумладан генерал Оголла ҳам бор эди”, дейилган расмий баёнотда.

Ҳалок бўлган 61 ёшли вазир Оголла ўтган йилнинг апрель ойида мудофаа кучлари бошлиғи этиб тайинланган эди. Ҳалок содир бўлган ҳудудга вазир ва унинг бошқа шериклари махсус миссия билан жўнатилгани маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!