Келаётган ҳафтада об-ҳаво қандай бўлиши тахмин қилинди

Келаётган ҳафтада об-ҳаво қандай бўлиши тахмин қилинди

Ўзгидромет республикада келаётган иш ҳафтаси қуруқ совуқ бўлишини прогноз қилган.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 26 январь кунига қадар республика бўйлаб совуқ ҳароратлар сақланади. Шимол ва тоғларда тунлари -18 -19 даража совуққача, кундуз кунлари шимолда нол даражадан совуқ ҳарорат, жанубда эса +5 даражагача илиқ ҳароратлар кутилиши маълум қилинган.

Умумий ҳисобда, республиканинг катта қисмида тунлари -8 -13 даража совуқ, кундауз кунлари нол даража атрофида илиқ бўлиши таъкидланган.

Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!