Канадада юз берган сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Канадада юз берган сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Канаданинг Британ Колумбияси провинциясида давомли жала қўйиши оқибатида содир бўлган тошқинлар туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилинди.
"REGNUM" бу ҳақда мазкур ҳудуд раҳбари Жон Хорганнинг матбуот анжуманидаги сўзларига асосланиб хабар берган.

Унинг айтишича, провинция узоқ давом этган кучли жала қуйиши туфайли табиий офат исканжасида қолган.

Тошқинлар туфайли қатор аҳоли пунктлари вайронага айланган.

Шунинг учун фавқулодда ҳолат эълон қилинганини айтган Хорган минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлганини қўшимча қилди.

Федерал ҳукуматдан тегишли ёрдам сўралган.

Хорган табиий офатда бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлаб, қурбонлар миқдори ошиши мумкинлигини истисно тутмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!