Канада юк машинаси уриб ўлдирган мусулмон муҳожир оиласи учун мотам тутмоқда. Одамлар фожиа содир бўлган жойга гуллар, шамлар ва ўйинчоқлар олиб келишмоқда.
Маълумот учун, икки нафар бола, уларнинг ота-оналари ва бувиси кечқурун сайр қилаётганларида чорраҳалардан бирида юк машинаси уларни уриб юборган. Тўққиз ёшли болакайдан бошқа ҳамма ҳалок бўлган.
Бош вазир Жастин Трюдо бу ҳодисани мусулмонларга нафратдан келиб чиққан жиноят деб атади.
«Мен барча канадаликларнинг билишини истайманки, ҳар сафар биримизга нисбатан нишонга олинса, бутун жамият зарба беради. Биз ўзимизни тортишимиз, ирқчилик ва терроризмни йўқ қилишимиз, бирлашишимиз керак", деди у.
Ҳайдовчи, 20 ёшли маҳаллий аҳоли вакили тўртта қотиллик ва қотилликка уринишда айбланган. Тергов органлари унинг бирон бир террористик гуруҳга мансублигини аниқламадилар, аммо улар бу ҳужум режалаштирилган ҳаракат эканлигига аминлар.
Мусулмонларга қарши ҳужум Канадада 2017 йилда Квебекдаги масжидда содир бўлган отишмадан кейин энг қонли ҳужум бўлиб, олти киши ҳалок бўлди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.