Камбоджа Таиланд билан чегарадаги барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди.
Бу ҳақда Камбоджа ички ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, Khmer Times нашри хабар берди.
Вазирликнинг таъкидлашича, бу қарор "чегарада охирги пайтларда Таиланд томони Камбоджа суверенитетига қарши тажовузкор ҳаракатлар содир этгани муносабати билан" қабул қилинган. Чеклов 13 декабрдан номаълум муддатга амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара ҳудудларида жанговар ҳаракатлар авж олган эди. Томонлар ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблашди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Таиланд чегарадаги тўқнашувларда 14 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотган, 120 дан ортиқ киши жароҳат олган. Камбоджа расмийлари эса 11 киши ҳалок бўлган ва 74 киши жароҳат олган. Жанглар туфайли Таиланднинг чегара провинсияларининг 400 мингга яқин аҳолиси эвакуация қилинган, 300 мингдан ортиқ киши эса Камбоджадаги уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.