Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев "Телеграм"даги каналида ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган журналистнинг умуммиллий гувоҳномасини жорий этиш масаласи юзасидан маълумот берди.
Унинг маълум қилишича, журналистнинг миллий гувоҳномаси - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта журналистларга бепул тақдим этилади.
«Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг 2 февралдаги қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича Дастурда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) томонидан журналистнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномаси жорий этилиши белгиланган эди.
Шуни маълум қиламанки, Агентлик мазкур масала юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини аллақачон ишлаб чиққан ва лойиҳа айни пайтда Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мазкур ҳужжат қабул қилингандан сўнг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта журналистларга бепул тақдим этилади», дейилади хабарда.
Шу йил бошида Ўзбекистонда журналистлар учун миллий гувоҳнома жорий этилиши, у қандай кўринишда бўлиши ҳақида маълумот берилганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.