Жуда кўп миқдорда пулларни ўзлаштириб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Жуда кўп миқдорда пулларни ўзлаштириб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Андижон шаҳрида яшовчи, 38 ёшли (эркак) А.А. фуқароларнинг 44.000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги учун ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этишда айбланиб, тергов ва суд органларидан яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган эди.

Ахборот технологиялари имкониятидан фойдаланган ҳолда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қидирувдаги А.А. Тошкент шаҳрида яшириниб келаётганлиги аниқланиб, қўлга олинди ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қонунга мувофиқ, А.А. содир этган жиноят учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!