Жанубий Корея Тайвань бўғозидаги вазиятдан хавотирда

Жанубий Корея Тайвань бўғозидаги вазиятдан хавотирда

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Пак Чин Пномпендаги Шарқий Осиё саммитида сўзлаган нутқида Сеул Тайвань бўғозидаги кескинлик кучайиб бораётганидан хавотирда эканлигини ва минтақадаги статус-квони куч билан ўзгартиришга қарши эканини маълум қилди.

“Пак Тайвань бўғозида кучайиб бораётган геосиёсий можаро минтақадаги сиёсий ва иқтисодий барқарорликка путур етказиши мумкинлигини айтиб, унинг салбий таъсири Корея ярим оролига ҳам тарқалиши мумкинлигини таъкидлади”, — дейилади Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Пак Чин Корея Республикаси “Ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Yonhap ахборот агентлигининг қайд этишича, у бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И иштирокида айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!