Жанубий Африкадаги тунги клублардан бирида 22 кишининг жасади топилди

Жанубий Африкадаги тунги клублардан бирида 22 кишининг жасади топилди

Жанубий Африка ҳукумати Ҳинд океани соҳилида жойлашган Ист-Лондон шаҳридаги тунги клубда топилган 22 кишининг ўлими сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда, дея хабар бермоқда BBC News.

Франc-Прессе агентлиги хабарига кўра, вафот этганлар танасида бирорта жароҳат излари бўлмаган. Агентлик маълумотларига кўра, улар 18 ёшдан 20 ёшгача, баъзилари ҳатто 15 ёшда бўлган.

Жасадлар ўликхонага олиб кетилган. Клубга ташриф буюрганларнинг ўлими сабабларини аниқлайдиган токсикологик экспертиза ўтказилади.

Маҳаллий амалдорнинг сўзларига кўра, ўша кеча клубда кўплаб битирувчилар бўлган. Жанубий Африканинг Шарқий Кап провинцияси раҳбари Оскар Мабуйяне фожиа сабабларини очиқламади, бироқ «чексиз алкогол истеъмолини» танқид қилди.

ЖАР президенти Сирил Рамафоса ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва 18 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг клубга юборилишини танқид қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!