Жаннат калити

A A A
Жаннат калити

Ҳар бир нарсанинг очқичи бўлгани каби жаннатнинг ҳам калити бўлади. Бу “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасидир. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: «Жаннатнинг калити “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ” калимасидир», дейилган.

Бошқа бир ҳадисда: «Қалби билан тас­диқ­лаган ҳолда тили билан “Лаа илаҳа иллал­лоҳ” деган кишига, албатта, Аллоҳ таоло жаҳаннамни ҳаром қилади”, дейилган» (Муттафақун алайҳ).

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога муножот қилиб: “Ё Раббим! Менга шундай сўзларни ўргатки, мен доимо шу сўзлар билан Сени зикр қилайин”, деди. Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, Лаа илаҳа иллаллоҳ де”, деди. Мусо алайҳиссалом: “Ё Раббим! Барча бандаларинг шу калимани айтади. Мен махсус бир калима истайман”, деди. Аллоҳ таоло: «Эй Мусо, етти қават осмон ва улардаги барча нарсалар: қуёш, ой, юлдузлар, жаннатлар, Арш, Курси, фаришталар, етти қават ер ва улардаги нарсалар, тоғлар, денгизлар, дарёю анҳорлар, дов-дарахтлар, жинлар ва ҳайвонлар тарозининг бир палласига, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимаси иккинчи палласига қўйилса, шубҳасиз, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимаси оғир келади”, деб марҳамат қилди» (Имом Бағавий, “Шарҳус сунна”).

Ҳар бир мўмин-мусулмоннинг қўлида жан­натнинг калити бор. Таъбир жоиз бўлса, “тишлари” намоз, рўза, закот ва ҳаж бўлган ушбу очқични занглатиб қўймаслигимиз керак. Аввало, ибодатларимизни бериё, тавозе, хушу ва хузу билан адо этишимиз лозим. Бордию тоатларимизга риё аралашса, гуноҳларимиз кўпайса, калит занглай бошлайди.

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Қалб­лар фитнага бир-бир рўбарў қилинади. Қайси қалб уларни қабул қилса, унга битта қора доғ тушади. Қайси қалб инкор этса, оқ доғ тушади. Охири қалблар икки хил бўлиб қолади: бири Сафо сингари оппоқ бўлиб, еру осмонлар бор экан, унга фитна зарар қилмайди. Иккинчиси қоп-қора бўлиб, бундай қалб эгаси яхшиликни билмайди, ёмонликдан қайтмайди”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло бир калима эвазига бизга жаннатни ваъда қилди. Мўмин киши жаннатга интилиши, жаҳаннамдан қочиши керак. Бу йўлда Раббимиз бизга кўп имкониятларни ато этди. Лекин баъзан мана шу имкониятлардан фойдалана олмай қоламиз. Саҳобалар жаннат эвазига бирор масала кўндаланг бўлса, эвази, бадали нима бўлишидан қатъи назар, беҳиштга алмаштиришган.

Саодат асрида бир йигит Пайғам­бар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, уйланиб, оилам билан фаровон турмуш қуриш, номаҳрамларнинг кў­зи ҳовлимизга тушишининг олдини олиш мақсадида қўшним билан менинг ҳовлим ўртасига девор ўрнатишга киришдим. Де­вор тиклаётсам, ўртада қўшнига тегишли хурмо дарахти бор экан. Қўшнимдан хурмо дарахтини менга сотсангиз, уни кесиб девор тикласам, дедим. У кўнмади. Ваҳоланки, қўшнимнинг хурмозори бор. У ҳовлимиз ўртасидаги битта хурмога қараб қолган эмас”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшнини чақиртириб, хурмо дарахтини сотиб олишни сўрадилар. Йигит бунга ҳам, девор тиклашга ҳам рози бўлмади. Ўжарлиги, қайсарлиги, дунёга ҳирс қўй­гани сабабли ҳатто турли таклифларга кўнмаган йигитга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар хурмо дарахтини қўшнингга берсанг, мен сенга жаннатдан худди шундай дарахтинг бўлишига ваъда бераман”, дедилар.

Йигит бу таклифга ҳам рози бўлмади. Шунда Абу Даҳдаҳ исмли саҳоба розияллоҳу анҳу дарҳол ўрнидан туриб: “Ё Расулуллоҳ, рухсат беринг”, деб гапира бошлади ва: “Агар шу йигитдан дарахтини сотиб олсам, унга ваъда қилинган жаннатдаги хурмони мен­га берасизми?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шундай қилсанг, мен сенга жаннатдаги хурмони Аллоҳдан сўраб олиб бераман”, дедилар.

Абу Даҳдаҳни танимаган, билмаган, у кишининг хурмозори ҳақида эшитмаган киши йўқ эди. У киши ўша йигитнинг олдига бориб: “Хур­мозоримни, қудуғимни, уйимдаги барча нарсаларни шу битта хурмо дарахтига ал­маштираман”, деди.

Буни кутмаган йигит дар­ҳол рози бўлди. Абу Даҳдаҳ розиял­лоҳу анҳу ҳа­лиги йигитга: “Хур­мо дарахтини кесиб ташлаб, де­во­рингни тиклайвер”, деди.

Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­­ҳи ва салламга юзланиб: “Энди мен­га жаннатдаги хурмони Аллоҳ таоло­дан сўраб берасизми?” деди. Шунда Пайғам­бар алайҳисса­лом: “Йўқ”, дедилар. Абу Даҳдаҳ ҳайратланиб: “Ё Расулуллоҳ, ахир ўзингиз жаннатда ваъда қилинган хурмо­ни Аллоҳдан сўраб олиб бераман, деган­дингиз-ку”, деди. Шунда Сарвари коинот: “Биродарингга шундай саховат қилдингки, энди сенга жаннатдан бир туп хурмо эмас, балки бутун бошли хурмозорни, қудуғи билан, қасри билан сўраб бераман”, дедилар.

Абу Даҳдаҳ розияллоҳу анҳу уйига бориб аёлига: “Эй онаси, болаларни олиб чиқ, уйни ва боғни сотдим”, деди. Аёли: “Кимга сотдингиз, нима учун сотдингиз, энди нима қиламиз?” демасдан эрининг сўзини икки қилмади. Абу Даҳдаҳ розияллоҳу анҳу: “Хурмозорни жаннатдаги хурмозорга алиштирдим”, деди. Аёли: “Энг яхши тижоратингиз шу бўлибди”, деди.

Абу Даҳдаҳ оиласи билан боғдан чиқиб кетаётган эди, фарзандларидан бири ерда ётган бир дона хурмони олиб оғзига солди. Шунда Абу Даҳдаҳ югуриб бориб, боласининг оғзидан хурмони олди ва: “Болажоним, энди бу мевалар бизники эмас. Бизнинг меваларимиз жаннатда”, деди.

Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ­дан: «“Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимаси жаннатнинг калити дейилган. Бундан мурод нима?» деб сўрашди. У зот: «Дарҳақиқат, жан­натнинг калити “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасидир. Бу калитнинг тўртта “тиши” бор. Улар: 1) ёлғон ва ғийбатдан тийилган тил; 2) макр ва хиёнатдан сақланган қалб; 3) ҳаром ва шубҳали нарсалардан парҳезда бўлган ошқозон; 4) нафсоний туйғуларга учмаган, риё аралашмаган амал», дедилар.

Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРОВ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 9-сонидан


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси яна юртимизга қайтмоқда

Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

АҚШ ядровий қурол билан ҳужум қилишга қодир давлатлар рўйхатига қаерларни киритгани маълум бўлди

Бу маълумот АҚШ ҳукумати разведка ҳамжамиятининг йиллик ҳисоботида келтирилган.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди