Тошкентдаги “Аurum898” тунги клуби қўриқчилари томонидан аёвсиз калтакланган ва пичоқлангани натижасида вафот этган спортчи ўлимида айбланиб яна 3 нафар қўриқчилар қамоққа олинди.
“Аurum898” тунги клуби кириш эшиги олдида Ж.Кенжаев, тунги клуби қўриқчилари Ш.Ильясов ва А.Мирзаев билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ш.Ильясовга ва А.Мирзаевга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.
Жанжал давомида воқеа жойида бўлган “Аurum898” тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қиличов фуқаро Ж.Кенжаевни қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.
Ж.Кенжаевга қўриқчилар Ж.Ёрқулов, С.Комолиддинов, А.Ҳамраев ва клуб ёнидаги бошқа бир нечта шахслар ҳам қўллари, оёқлари ва ёғоч дасталари (биталар) билан уриб, тан жароҳатлари етказишган.
Ҳолат юзасидан 09.08.2018 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Сўрайё “UzNews.uz” га маълум қилишича, тергов давомида Ш.Қиличов ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми, С.Комолиддинов, Ж.Ёрқулов ва А.Ҳамраевлар ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.