Жаҳондаги энг яхши университет қайсилигини биласизми?

Жаҳондаги энг яхши университет қайсилигини биласизми?

Жаҳондаги энг яхши университетлар рейтинги эълон қилинди. Мазкур рейтинг “Reuters” агентлиги томонидан тузилган бўлиб, унга фақатгина фан ва технологиялар тараққиётига энг кўп ҳисса қўшаётган университетлар киритилган.
 
Эътиборлиси, Стэнфорд университети қаторасига тўртинчи йилдирки, биринчи поғонадан тушмаяпти.
 
Рейтингдаги етакчи бешликда фақат Америка университетлари ўрин олган: Массачусетс технологиялар институти иккинчи, Гарвард университети учинчи, Пенсильвания ва Вашингтон университетлари тўртинчи ва бешинчи ўринларни банд этди.
 
Бундан ташқари, дастлабки ўнлик ичида Бельгия ва Буюк Британиянинг биттадан таълим даргоҳи киритилган бўлиб, қолган учта университет АҚШга тегишли.
 
Осиё давлатлари орасида Корея илм-фан ва технология олий институти биринчи ўринда бўлиб, умумий рейтингнинг 11-поғонасидан ўрин олган. Рейтингнинг дастлабки юзлигига Осиё давлатларидан Корея Республикаси, Япония ва Хитой таълим даргоҳлари киритилган.
 
Таъкидлаш жоизки, рейтингга кирган университетлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. Мамлакатнинг 49 та университети рўйхатдан ўрин олган. Германия ва Япония иккинчи ўринда бўлиб, уларнинг ҳар биридан тўққизтадан университет рейтингда эътироф этилган.

Manba: qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!