Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитнитасдиқлади. Бу ҳақида Дарё нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, ушбу маблағлар “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими” (“Инсон”) лойиҳасини амалга оширишга тақдим этилади. Лойиҳанинг мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб одамлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти ва уларнинг сифатини яхшилашдир.
Лойиҳа қўшимча равишда Жаҳон банки қошидаги “Эрта ёшдаги таълим учун ҳамкорлик” кўп томонлама донорлик траст жамғармаси томонидан тақдим этилган 2 миллион долларлик грант воситасида молиялаштирилади.
Жамғарма фаолияти дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ривожланиши ва таълимини қамраб олади. Ушбу маблағлар маҳаллий жамоалар (маҳаллалар) даражасида кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар фаровонлигига таъсирини баҳолаш ва уларнинг сифатини ошириш учун йўналтирилади.
Биз Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама ва самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида миллий ижтимоий ҳимоя тизими салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз. Лойиҳа Ўзбекистонда “ғамхўрлик иқтисодиёти” секторининг ҳуқуқий ва институционал асосларини ривожлантиришга кўмаклашади, — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.
Лойиҳа Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) томонидан мамлакатнинг турли давлат органлари, нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлар билан амалга оширилади.
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлат раҳбарининг 2023 йил 1 июндаги фармони билан ташкил этилганди. Унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳам ташкил этилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг Жанубий Корея кемасига уюштирган ҳужумидан сўнг, Сеулни Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйиш операциясига қўшилишга чақирди.
Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, бу захиралар кейинги бойитишдан кейин 10 тагача ядровий бомба яратиш учун eтарли бўлиши мумкин.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.