ISTV интернет провайдери "Ўзбектелеком"нинг тарифларидан норози

ISTV интернет провайдери "Ўзбектелеком"нинг тарифларидан норози

ISTV интернет-провайдери "Ўзбектелеком" АЖнинг янги нарх сиёсатидан норози. Бу ҳақда компания ўз "Telegram" каналида эълон қилди. 

Компаниянинг хабар беришича, "Ўзбектелеком" провайдерларга расмий нархдан кескин фарқ қилувчи нархни таклиф қилмоқда. 

"Улар ("Ўзбектелеком") жиддий равишда улгуржи харидорларга (провайдерларга) расмий пресс-релизларда 1 Мбит/с учун 85 минг сўм нарх айтишган, биз билан мулоқотда эса уларнинг менежерлари умуман бошқа нарх – 1 Мбит/с учун 125 минг сўмни таклиф қилишмоқда", дейилади хабарда. 

Жисмоний шахслар учун 1 Мбит/с кафолатланган тезликдаги интернет нархи 44 минг сўмни ташкил қилмоқда. 

"Улар Ўзбекистон телекоммуникация хизматлари бозорини йўқ қилиш ва монополиялаштиришни хоҳламоқда", дея таъкидланган баёнотда. 

Компаниянинг фикрича, янги нарх сиёсати кўпчилик провайдерларни қониқтирмаяпти. 

"Кўпчилик провайдерлар ҳозир энди қандай ишлашни, фаолиятни давом эттиришдан маъни бор ёки йўқлигини ўйламоқда", дея хабар бермоқда компания. 

Бу масала бўйича Turon24 "Ўзбектелеком" фикрини билмоқчи бўлди, аммо компания алоқага чиқмади. 

30 ноябрь, жума куни "Ўзбектелеком" АЖ Ўзбекистонда интернет тезлигининг ошишига бағишланган конференция ўтказди. Компания хусусий провайдерларга интернет-трафикни етказиб бериш нархи 2 марта камайганини маълум қилди. Олдин нарх 1 Гбит/с учун 169 минг сўмни ташкил қилган. Бугундан эса нарх 85 минг сўмга ўзгариши керак эди. 

Бундан ташқари, чексиз интернет нархи 2-4 баробар, интернет-трафик нархи эса 2-3 марта арзонлашди.  

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!