Истанбул-2022. Иккинчи боксчимиз ярим финалга чиқди!

Истанбул-2022. Иккинчи боксчимиз ярим финалга чиқди!

Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига йўл олган энг оғир вазндаги (81+ кг.) спортчимиз Моҳира Абдуллаева мусобақадаги илк жангини кеча ўтказди. Қуръага кўра, ҳамюртимизга Конго Демократик Республикаси вакили К'ест Ла Вие Лиза Канжинга рақиблик қилди.

Моҳира жанг давомида африкалик боксчига нисбатан маҳоратлироқ эканини намойиш этди. Ҳамюртимиз биринчи ва иккинчи раундларда рақибини бир мартадан нокдаун ҳолатига тушира олди. Канжинга учинчи бўлимда "омадли зарба" орқали нокаут эвазига ютиб кетишга уринди, аммо ватандошимизга бунга йўл қўймади. Ҳакамларнинг баҳолари — 5:0 (30-26, 30-25, 29-38, 30-27, 30-25).

Шу тариқа, ўзбекистонлик икки нафар боксчи жаҳон чемпионатида совриндорга айланадиган бўлди.

-50 кг: Азиза Ёкубова
+81 кг: Моҳира Абдуллаева


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!