Исроилликлар Ғазода ўнлаб одамларни ўлдирди
Исроилнинг Ғазонинг марказий қисми бўлган Нусайратга уюштирган ҳужумлари натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Ал Жазеэра телеканали шифокорларга таяниб.
27 қурбоннинг жасади бугун Хон Юнисдаги Носир касалхонасига етказилди, дея хабар беради Ал Жазеэра араб манбалари. Эрта тонгдан бери Исроилнинг ҳужумлари натижасида камида 40 киши ҳалок бўлгани, Ғазо жанубидаги Хон Юнис, шунингдек, Ғазо марказидаги Нусайрат лагерига ҳаво ҳужумлари уюштирилгани хабар қилинган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).