Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи матбуот котиби Муҳаммад Афиф Исроилнинг Байрутга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNNхабар берди.
Reuters ҳам манбаларига таяниб, Афиф Ливан пойтахти марказига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганини ёзди. Зарба нишони Баас партиясининг Рас ан-Наба ҳудудидаги қароргоҳи бўлган. Ҳужум вақтида партия раҳбари Али Ҳижозий бинода бўлмаган.
Афиф - «Ҳизбуллоҳ» аъзоси, матбуот билан алоқалар учун масъул ходим. Al Jazeera телеканалига кўра, у гуруҳнинг аввалроқ ўлдирилган бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг маслаҳатчиси ҳам бўлган ва у иштирок этган ҳар бир интервюда қатнашган. Ўтмишда Муҳаммад Афиф «Ал-Манар» телеканали бош директори бўлиб ишлаган ва Ливандаги журналистик доираларда кенг танилган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Украина ҳарбийлари жанг майдонида «қотил роботлар» — турли тўсиқлар ва электрон уруш тизимларини четлаб ўтишга қодир ҳужумчи дронлардан тобора кўпроқ фойдалана бошлади.
"Ҳужум ҳаракатларини ўтказишга уринган душман 17 та техникани йўқотди - фақат миналар портлаши туфайли," - деб ёзди генерал-лейтенант Александр Павлюк.
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.
Хитой шарқидаги Йихинг шаҳридаги университет кампусига уюштирилган ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда CНН маҳаллий полиция баёнотига таяниб.
Муваффақиятсизлик мақсад сари бораётган инсонни йўлдан чалғитиб, амалга ошираётган ишларидан бутунлай чалкаштирса ёки унинг учун шунчаки вайрон этувчи бўлиб кўринса... бу Худонинг марҳамати, деяверинг! Аслида у кўпинча ҳаётни англаш сари имкониятлар эшигини очиб беради. Муваффақиятсизлик инсоннинг камчиликларга қарата кўзларини очади ва ўз-ўзидан кеккайган-гердайган одамларни яхшилаб даволайди.
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида собиқ масжид биносида газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар департаментига Nur.kz хабар берди.
Россия Федерациясининг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг терроризмга қарши кураш бўлинмаси сохта душманнинг «саботаж-разведка гуруҳи» (ДРГ ) томонидан Россия тузилмасининг ҳарбий нишонларига қилинган ҳужумни қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости Марказий ҳарбий округи матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Хитойда пичоқ билан ҳужум уюштирилиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 17 киши жабрланди. Бу ҳақда полиция хизматига асосланиб «Синхуа» ахборот агентлиги хабар берди.
Россия давлат думаси депутати Сергей Морозов Екатеринбургда ўтказилган «Россия шаҳарлари» форумида олий маълумотли кишиларнинг курерлик қилишини «ватанпарварликка зид», дея таърифлади.
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги Маҳарани Лакшми Бай тиббиёт коллежи клиникасида содир бўлган ёнғинда ўн нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Indian Express.
Женевада жойлашган "Euro-Med Human Rights Monitor" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ғазо шимолидаги ўнлаб қасддан қилинган қотилликлар ва дала қатлларни ҳужжатлаштирганини маълум қилди.
Америкалик тадбиркор, Тесла ва SpaceX асосчиси Илон Маск унинг Россия билан "алоқалари"ни текширишга чақирганларни топишга ва "йўқ қилишга" ваъда берди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзди.