1 июлдан бошлаб визасиз режимга эга аксарият мамлакатлар, шу жумладан Россиядан келган сайёҳлар учун Исроилга кириш учун электрон рухсатномалар, Electronic Travel Authorization (ETA) пилот дастури ишлай бошлайди. Бу ҳақда Исроил аҳоли ва миграция бошқармаси хабар берди.
Синов муддати 1 июндан бошланади ва Исроилга сайёҳлик визаси (B/2) билан ташриф буюришни хоҳловчи АҚШ ва Германия фуқаролари учун амал қилади. 1 августдан бошлаб электрон кириш рухсатномасини олиш Исроил визасиз режимга эга бўлган барча мамлакатлардан келган сайёҳлар учун мажбурий бўлади.
«Сўровни юборишдан мақсад Исроилга учаётган йўловчиларга ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслигини таъминлашдир», — дейилади департаментда. Агар бирон-бир сабабга кўра розилик олинмаса, ариза берувчилар рад этишни кўриб чиқиш учун хизматнинг ишонч телефонига юборилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.