Исроил ва Миср: тарихий учрашув

Исроил ва Миср: тарихий учрашув

Исроил Бош вазири Нафтали Беннет Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан душанба куни Шарм аш-Шайх шаҳрида учрашди.

Бош вазир Беннет бўлиб ўтган учрашувни "жуда муҳим ва самарали" деб атади. Бу Исроил ҳукумати раҳбарининг сўнгги 11 йил ичида Мисрга биринчи ташрифи ҳисобланади.

Томонлар уч соат давомида юзма-юз суҳбатлашиб, минтақадаги тинчлик жараёнини қайта тиклаш истиқболларига эътибор қаратишди. Учрашув охирги кунларда Ғазо сектори атрофида кескинлик кучайиб бораётганлиги шароитида бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!